Шўрчида ёшлар билан учрашув ўтказилди ҳамда маҳаллани ривожлантириш тақдимотлари билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун куннинг иккинчи ярмида Шўрчи туманига ташриф буюрди. Дастлаб, туманнинг Гулистон маҳалласида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграция ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Маҳаллага бириктирилган мутасаддилар аҳоли, хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтганлар билан ишлаш, томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича келгусидаги режалар тақдимот қилинди. Шунингдек, шу ернинг ўзида туризм ва ёшлар кўчаларини ташкил этиш бўйича тайёрланган тақдимотлар ҳам кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари маҳаллада биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар ва уларнинг оилалари билан ишлаш, хориждан қайтганларни ишга жойлаштириш лозимлигини таъкидлади ҳамда туризм ва ёшлар кўчалари лойиҳалари юзасидан ҳам тегишли тавсияларини берди.
Шунингдек, 14-сонли мактабнинг янги ўқув йили ва куз-қиз мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар ахборот беришди. Вилоят раҳбари мактабда хорижий тиллар танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди. Ғолибларга пул мукофотлари сертификатлари, компюьтер жамланмалари ҳамда бошқа жиҳозлар топширилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди. “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар ўзларининг мурожаат ва таклифларини билдиришди. Очиқ ва самимий мулоқот давомида билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддатлар билан вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz