Шерободга ташриф: Маҳаллаларда автосервис, аҳоли хонадонлари ва БСК фаолияти билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Шеробод туманига ташрифи Мажнунтол маҳалласида давом этди. Дастлаб, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури орқали олинган кредит маблағлари эвазига “Зокир бобо” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш фаолияти билан танишилди.

Вилоят раҳбари яратиб берилган имконият ва ажратилган кредитдан самарали фойдаланиб, янги иш ўринлари яратган тадбиркор фаолиятини эътироф этди. Ажратилаётган ресурслардан кўзланган мақсад, аввало, иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш эканлиги таъкидланди ҳамда йўлга қўйилаётган ҳар бир лойиҳанинг истиқболли бўлишини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Шундан сўнг, ушбу маҳаллада яшовчи Турсуновлар хонадонида “Сайхунобод” тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Фуқаролар ўз яшаш хонадонларида миллий ҳунармандчилик, хусусан, гилам тўқиш, кўрпа-тўшак тикиш, паррандачилик ва оққанд ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳамда томорқасидан самарали фойдаланиб келмоқда. Вилоят раҳбари мавжуд ресурслардан самарали фойдаланилаётганлигини эътироф этиб, янги имкониятлар ҳақида тўхталди. Масъулларга ушбу тажриба асосида аҳолини тадбиркорликка ўргатиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Туманга ташриф якунида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Деҳқонариқ маҳалласида бошқарув сервис компанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича қилинган ишлар тақдимот қилинди. Маҳалла “еттилиги”нинг фаолияти юзасидан ахборотлари тингланди. Туман сектор раҳбарларига маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш, БСК фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича вазифалари юкланди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.