Ангор туманида туризм ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туризм, маданий мерос ва маданият ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ангор туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, Болаликтепа маданий мерос объектида амалга оширилган реставрация ишлари билан танишилди. V-VII асрларга тааллуқли бўлган мазкур ёдгорлик биринчи марта 1953-1955 йилларда археолог Л.Албаум томонидан ўрганилган. Ўрганишларда катта ер эгаси, деҳқон ҳовли қароргоҳи бўлганлиги аниқланган. Вилоят раҳбари рестоврация ишларини кўздан кечириб, ҳудудни ободонлаштириш, тумандаги қолган 20 та маданий мерос объектлари атрофини ҳам ўраш, ҳар бир объект ҳақидаги маълумотларни кириш қисмига ўрнатиш топшириғини берди.
Шундан сўнг, Маданият марказида Ангор туманида пробация ҳисобида турган хотин-қизлар билан учрашув ўтказди ва уларнинг муаммолари тингланди. Туман мутасаддиларига рўйхатдаги хотин-қизлар билан манзилли ишлаб, соғлом турмуш тарзига қайтиши ва бошқа муаммоларини ҳал этиш учун яқиндан кўмак кўрсатиш вазифалари топширилди.
Учрашувдан сўнг, Маданият маркази фаолияти билан ҳам танишилди. Марказда 9 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга 300 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган. Шунингдек, марказда 3 та халқ унвонига эга “Бадаш”, “Ангор”, фолклор этнографик халқ ансамбли ва “Севинч” болалар намунали рақс ансамбли жамоалари фаолият юритиб келмоқда.
Вилоят раҳбари кейинги манзилда Ишга марҳамат мономарказида хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази томонидан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари билан танишди. Ўқув курсларида иштирок этаётган хотин-қизлар билан суҳбат қилиниб, масъулларга ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш, бу борада янги лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилди.
Ўрганиш ишлари якунида туманнинг Наврўз маҳалласи ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган, 24/7 режимда фаолият юритадиган туризм кўчаси тақдимоти билан танишилди. Вилоят раҳбари кўчада зарур инфратузилмалар бўлиши, аҳолининг ҳордиқ чиқариши, сайр қилиши учун шароитлар яратилиши билан боғлиқ масалаларда ўзининг зарур тавсия ва кўрсатмаларини берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz