Халқаро миграция ташкилоти Сурхондарёда 820 млн сўмлик лойиҳани амалга оширади
Бугун Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси делегацияси билан Сурхондарёда “Меҳнат миграция хавфини камайтириш” лойиҳасини амалга ошириш масаласида учрашув ўтказилди. Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилотида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Лойиҳага кўра қарийб 820 млн сўм маблағ эвазига вилоятимизнинг 3 та туманида ҳар бири 4 сотихдан замонавий иссиқхона қуриш орқали 12 нафар, касб-ҳунар ва агробизнесга ўқитиш орқали сертификатга эга бўлган 25 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида афғонистонлик хотин-қизлар ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий ва бошқа масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишилиб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz