Сурхондарёда сўз эркинлиги фидойилари шарафланди

Термиз шаҳридаги "Грант алмаз" тантаналар саройида 27 июн -- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Айни пайтда вилоятда 37 журнал ва газета, иккита телевидение, битта радио, тўртта расмий веб-сайт ҳамда марказий оммавий ахборот воситаларининг воҳадаги вакиллари ҳудудларда юз бераётган кунлик ўзгариш ва янгиланишларни жамоатчиликка холис етказмоқда.

70 дан ортиқ давлат бошқаруви идора, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ахборот хизматлари жамиятда очиқлик ва ошкораликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.