Сурхондарё вилояти ҳокими “Сибирское стекло” компаниясида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди
Айни вақтда Россия Федерациясига ташрифини Новосибирск вилоятида давом эттираётган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников ҳамроҳлигида «Сибирское стекло» (Сибир шишаси) компанияси фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
«ЭКРАН» саноат паркининг резиденти бўлган «Сибирское стекло» МЧЖ шаффоф ва рангли контейнер шиша ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, таъминот географияси Россиянинг Уралдан узоқ шарқгача бўлган ҳудудлари ҳамда Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Мўғулистон давлатлари ҳисобланади. Заводда истеъмолчиларнинг хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш талабларига жавоб берадиган 120 турдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Муҳандислар вилоятимиз раҳбарига ишлаб чиқариш жараёнлари ва босқичлари, завод қуввати, унда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турлари ҳақида ахборот беришди. Шунингдек, «ЭКРАН» саноат парки ва «Сибирское стекло» компанияси билан келгусида ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz