Сурхондарё делегацияси Хитойда: Сурхондарё вилояти ҳокими ва Шенси провинсияси губернаторининг учрашуви ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги воҳамиз делегацияси Хитой Халқ Республикаси ҳудудларига ташрифининг биринчи кунини бошлади. Ташриф дастурига мувофиқ дастлаб, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Шенси провинсияси губернатори Чжао Ган билан учрашуви бўлиб ўтди.

Икки ҳудуд раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари Президентларимизнинг сай-ҳаракатлари билан ҳар томонлама ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янги босқичда давом этаётганлигини таъкидлашди. Хусусан, Ўзбекистон-Хитой ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг ўзида 5 млрд долларга етиб, 287 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Учрашувда Сурхондарёнинг савдо-иқтисодий, инвестицион, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, электр энергияси ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги салоҳияти ва мавжуд имкониятлари ҳақида ахборот берилди. Ушбу йўналишларда икки ҳудуднинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Вилоятимиз раҳбари Шенси провинсияси губернаторини Сурхондарё вилоятига амалий ташриф билан боришга таклиф этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.