Хебейда Сурхондарёнинг инвестицион салоҳияти намойиш этилди

Сурхондарё вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи Хебей провинсиясида давом этди. Делегациямиз дастлаб, Шисзячжуан шаҳрида икки томон расмийлари ҳамда 200 га яқин ишбилармон доира вакиллари иштирокида ташкил этилган бизнес форумда қатнашди.

Форумда икки томон расмийлари, йирик компаниялар вакиллари сўзга чиқиб, ҳудудларнинг савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий маданий салоҳияти тўғрисида тақдимот қилди. Хусусан, вилоятимиз раҳбари Улуғбек Қосимов ўз сўзида воҳамизнинг мавжуд имкониятлари билан таништириб, Хитой компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, форум доирасида Сурхондарё ва Хебей тадбиркорлари, ишбилармон доира вакиллари ўртасида тор доирадаги музокаралар, турли лойиҳалар юзасидан муҳокама ўтказилди. Якунда томонлар учун манфаатли ва истиқболли келишувларга эришилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.