Ҳудудларда ғўза парвариши ва пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш, ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда йиғим-терим мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Ангор, Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларига ташриф буюрди.

Ҳар бир туманда кластер ва фермер хўжаликлари далаларида ғўза ҳосилдорлиги, айни иссиқ кунларда ҳосилни сақлаб қолиш, ўғитлаш ва суғориш ҳамда йиғим теримга тайёрлаш борасидаги агротехник тадбирлар кўздан кечирилди.

Ҳудудлар раҳбарлари, соҳа мутасаддиларига кластер ва фермер хўжаликлари билан ишлаб, далаларда ишларни жадаллаштириш, агротехник тадбирлар, ўғитлаш ва суғориш ишларини муддатида бажариш юзасидан вазифалар топширилди.

Шунингдек, иссиқни иссиқ демай, туну-кун далада меҳнат қилиб, ғўза парваришида жонбозлик кўрсатаётган механизаторларга совғалар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.