Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! | Термизда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” мажмуасининг “Алпомиш” амфитеатрида воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда воҳа меҳмонлари иштирокида вилоятнинг асосий байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Тадбирни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов табрик сўзи билан очиб берди ва воҳамиз аҳлини мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги билан муборакбод этди.

Тадбирда, шунингдек, Беларус Республикаси элчиси Леноид Маринич, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо ўринбосари Назарбек Малаев, Қирғиз Республикаси элчиси Мусо Жаманбаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Каират Торебаев, Тожикистон Республикасидан Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Мирзозода, Турсунзода шаҳри раиси Акрамзода Парвиз Акрам, Шаҳринав шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Юсуф, Ҳисор шаҳри Раиси ўринбосари Назризода Абдуфаттоҳ бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Байрам концерт дастури кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.