Расмий муносабат: Фуқаролар қабули учун ҳеч қандай чеклов йўқ
Ижтимоий тармоқлар орқали Денов туманида яшовчи фуқаро Сурхондарё вилояти ҳокимининг қабулига кираолмаётганлиги тўғрисида мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аҳолининг ортиқча овварагарчилиги ва узоқ йўл босиб сарсон бўлишининг олдини олиш, фуқаролар қабулининг қамрови ва сифатини ошириш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими ташаббуси билан шаҳар ва туманлар студиялари орқали фуқароларнинг онлайн қабуллари ташкил этиб келинмоқда.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг ҳудудларга ташрифида маҳаллаларда юрилган ҳолда ўтказилаётган ўрганишлар давомида ҳам фуқаролар билан учрашилиб, уларнинг мурожаатлари тингланмоқда. Ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланмоқда.
Шунингдек, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан фуқароларнинг мурожаатларини жойлардаги ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар орқали телеграмм мессенжери орқали ҳам қабул қилиш йўлга қўйилган. Қолаверса, вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси ҳам доимий иш фаолиятида бўлиб, фуқаро ўзига қулай шаклда, ўзи истаган тартибда вилоят ҳокимига мурожаат қилиш имкониятига эга. Шу ўринда вилоят ҳокимининг фуқаролар қабули учун ҳеч қандай чеклов йўқлигини маълум қиламиз.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz