Президент топшириғи амалда: Сурхондарёда 23 мингдан ортиқ оила камбағалликдан чиқарилади

Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 11 сентябр куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши белгиланиб, барча даражадаги масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилоятида мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги 23,3 мингта оила 4 700 дан ортиқ мутасаддиларга бириктирилди. Шунингдек, вилоятда нисбатан камбағаллик даражаси юқори бўлган Музработ тумани янги тизимни амалга оширишда намунали ҳудуд сифатида танлаб олинди. 

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида “Камбағалликдан фаровон сари” дастурига мувофиқ аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича амалга оширилаётган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Унда шунингдек, шаҳар ва туманлар студиялари орқали ҳудудлардаги оилаларга бириктирилган мутасаддилар ҳам иштирок этди.

Муҳокамалар якунида барча даражадаги раҳбарлар ўзларига бириктирилган оилалар билан ишлашни асосий вазифаси деб билиб, ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиши лозимлиги таъкидланиб, мутасаддиларга аниқ муддатлар билан вазифалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.