Сурхондарё вилояти ҳокими Хитой компанияси делегациясини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокимлигида Улуғбек Қосимов Хитой Халқ Республикасининг “Hebei Tongye Metallurgical Science and Technology Co., Ltd.” компанияси бош директори Жанг Шуетинг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Сурхондарёда мазкур компаниянинг Ўрта Осиёдаги штабини ҳамда маҳсулотини йиғиш корхонасини ташкил этиш, узоқ муддатли фойда келтирадиган катта бозор ва ҳамкорликда ишлайдиган саноат корхоналари билан танишиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳақида ахборот берилди.

Хитойнинг мазкур компанияси муҳандислик пластмассалари, машина ва машиналарни кучли ҳимоя қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади ҳамда дунёнинг 10 га яқин давлатлари билан ҳамкорлик қилади. Учрашувда томонлар саноат лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.

Учрашув якунида мавжуд имконият ва шароитлар билан танишиб, ишлаб чиқилган лойиҳаларни такомиллаштириш ҳамда амалга оширишнинг техник ва иқтисодий томонларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.