Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги 50 та сайлов округига бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 250 нафар номзод тўғрисидаги аризалар “Э-сайлов” тизими орқали комиссияга юборилган. Номзодларнинг 42 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Йиғилишда партиялар томонидан кўрсатилган ушбу номзодларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Рўйхатга олинган номзодлар ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайт ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.

Сайловолди ташвиқот даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга Сурхондарё вилояти телевидениесида ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталарида бир хил нашр майдони бепул ажратилиб, тенг шароитлар таъминланади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.