Қораёнтоқ маҳалласи камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади
Давлатимиз Раҳбари ҳузурида жорий йил 11 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда бу борада Сурхондарё тажрибасини яратиш мақсадида Жарқўрғон тумани Қораёнтоқ маҳалласида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур маҳаллада бўлиб, бириктирилган мутасаддиларнинг оилалар билан олиб бораётган ишлари, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш тадбирларининг бориши билан танишди.
Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари кўздан кечирилди. Мутасаддилар танлаб олинган 25 та хонадонда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Берилган топшириқлар ижросида камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўтган ташрифларда берилган вазифалар, белгилаб олинган чора-тадбирларга асосан камбағалликни қисқартириш ишларини жадаллаштириш, маҳаллани камбғалликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz