Учта туманда турар жойлар ҳамда кўприк қурилиши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Термиз, Ангор ва Шеробод туманларида бўлиб, турар жойлар қурилиши, жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш борасидаги ишлар билан танишди.

Аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш, муносиб турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган мазкур лойиҳаларда ишлар белгиланган график асосида ташкил этилмаётганлиги танқид қилинди. Мутасаддиларга ишларни жадаллаштириш, шаҳарсозлик қурилиш нормаларига қатъий риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш вазифалари юкланди.

Шеробод туманида, шунингдек, Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзортириш ҳамда туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-103 "Шеробод ш-Сурхон темир йўл станцияси" автойўлининг Шеробод дарёси устидан ўтувчи қисмида жойлашган кўприкни реконструксия қилиш объектида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.