Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Музработ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.
Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмаилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Қурбонов Алишер Қурбонович номзодини Музработ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Алишер Қурбонов 1973-йилда Музработ туманида туғилган. 1995-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденсия.
Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Қурбонов “Амирқулбобо КАА” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.
Вилоят раҳбари янги ҳокимга туманда аҳоли турмуш фаровонлиги ошириш, мавжуд имкониятларни ишга солиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида янги вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, туман фаоллари ҳамда мутасаддиларидан янги ҳоким бошчилигида туман ривожи учун меҳнат қилишни сўради.
Маълумот учун, туман ҳокими номзоди Миллий кадрлар захирасидан тавсия қилинган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz