Қизириқда ёшлар бандлиги, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ҳудудларга ташрифи Қизириқ туманига бўлди. Дастлаб, туманнинг Қорасув маҳалласида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 10 гектар ер майдонида ташкил этилган кооперацияга бириктирилган ёшлар томонидан уруғ экиш жараёнлари билан танишилди.

Вилоят раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказиб, берилаётган имкониятдан самарали фойдаланиш, даромадли ҳамда экспортбоп экинлар етиштириб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш борасида тавсияларини берди. Мутасаддиларга кооперация фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшларга тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун яқиндан кўмаклашиш вазифалари топширилди.

Шундан сўнг, 47-сонли мактабнинг янгидан қурилган ўқув биносида яратилган шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш ишлари билан танишилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган аутсорсинг хизмати томонидан беморлар учун овқатлар тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Беморларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган рацион бўйича етказиб беришни қатъий назорат қилиш лозимлиги қайд этилди.

Кейинги манзилда, Қизириқ шоҳбекати фаолияти ҳамда туманда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. Мутасаддиларга ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг шаҳарсозлик нормаларига мослигини таъминлаш, ҳар бир лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини пухта тайёрлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудуддаги бўш ер майдонларида инфратузилмани яратган ҳолда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.