Хатлон делегацияси Ангор туманига ташриф буюрди
Айни дамда воҳамизга амалий ташрифини давом эттираётган Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Ангор туманига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, “Топ Қуалитй Бранд” МЧЖнинг терини қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда тайёр маҳсулотлар кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, туманнинг Баҳор маҳалласида аҳоли томорқа хўжаликларида мева-сабзавотлар етиштириш тажрибаси билан танишилди. Ердан унумли фойдаланаётган аҳолининг бу борадаги тажрибаси меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.
Туманга ташриф якунида делегация аъзолари пахта етиштириш тажрибаси ва пахта уруғчилиги кўргазмаси билан танишишди. Туман нуронийлари ва фаоллари билан суҳбат қилинди. Воҳанинг қишлоқ хўжалигида эришаётган ютуқларини эътироф этган Давлатали Саид ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мунтазам тажриба алмашишни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz