Жарқўрғонда оилалар билан учрашув, Қумқўрғонда ёшлар ва туризм кўчасининг очилиши ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманидан кейин ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида давом эттирди. Дастлаб, Жарқўрғон туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашув ўтказилди.
Ўтказилган мулоқот давомида оилаларнинг маиший ва ижтимоий муаммолари ўрганилди. Ўтказилган тушунтириш ишлари ҳамда муаммоларга ечим топилиши натижасида айрим оиаларни яраштиришга эришилди. Мутасаддиларга қолган оилалар билан ҳам манзилли ишлаб, масалаларини чуқур ўрганган ҳолда ҳал этиш ҳамда яраштириш чораларини кўриш вазифалари топширилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Қумқўрғон туманида ташкил этилиши режалаштирилган “Ватанпарварлар боғи” лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Мутасаддиларга боғ ҳудудида ёшларни ҳарбий-Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун хизмат қиладиган воситаларни жойлаштириш, кутубхона, ҳордиқ чиқариш ҳамда ёшларбоп кўнгилочар масканлар бўлишини инобатга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Танлаб олинган жойда қурилиш ишларини бошлашга старт берилди.
Вилоят раҳбари туманда янгидан намунали лойиҳа асосида барпо этилган “Ёшлар ва туризм” кўчасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг севимли жойига айланадиган мазкур кўчада ҳордиқ масканлари, умумий овқатланиш нуқталари, турли аттракционлар, кутубхона ва маънавият хоналари ташкил этилган. Тадбирда нуронийлар, туман фаоллари ҳамда ёшлар ҳам иштирок этишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz