Жарқўрғон ва Қумқўрғонда туризм, маданият, оммавий коммуникациялар ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишларидаги ишлар билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманидаги 21-сонли Оққўрғон маданият марказида таъмирлаш ишлари билан танишишдан бошлади. Масъулларга ишларни жадаллаштириш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, ҳудудларга ташрифини Қумқўрғонда давом эттирган вилоят раҳбари тумандаги Маданият марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишди.

Кейинги манзилда, Қумқўрғон агротехнологиялар техникумида вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 200 млн сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган кутубхонадаги шароитлар кўздан кечирилиб, масъулларга китоб фондини бойитиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, туманнинг 2-сон касб-ҳунар мактабига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида таълим масканининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида олиб келинган 6 та “Дамас” автомашинаси топширилди ҳамда касб-ҳунар мактабида ташкил этилган “Ёш оилалар” мактаби ва хотин-қизларни тикувчиликка ўқитиш курслари фаолияти билан танишилди.

Вилоят раҳбари Қумқўрғон тумани ҳокимлигида воҳамизда туризм йўналишида фаолият юритаётган ва меҳмонхоналар қураётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Уларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг бир қанча масаласи, жумладан, кредит ажратиш, коммуникациялар билан таминлаш ва бошқа муаммолари ҳал қилинди. Мутасаддиларга кўтарилган масалаларни ҳал этиш, билдирилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Ташриф якунида “Қумқўрғон пахта заводи”да пахта ҳосилини қабул қилиш жараёнлари, тарозихона фаолияти билан ҳам танишилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.