Расмий муносабат: Шартнома шартлари бажарилмаганлиги бўйича низоларни кўриб чиқиш суднинг ваколати ҳисобланади

Ижтимоий тармоқларда Музработ тумани “Агробиохим” раҳбари Ҳ.Олимов туманнинг собиқ ҳокими Э.Алимовнинг укаси Ш.Алимовга тегишли бўлган кластер далаларига ишлов бергани, лекин кўрсатилган хизмат учун иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги масаласида мурожаат эълон қилинган.

Мазкур ҳолатда тадбиркор ва хизмат кўрсатувчи ўртасида тузилган шартномага асосан кўрсатилган хизмат учун маблағни ундириш масаласи тегишли тартибда судда кўриб чиқилишини, бунда туман ёки вилоят ҳокимлиги ваколатга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчидан кўрсатилган хизмат учун тўловни ундириш масаласида судга мурожаат қилишини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.