Узунда лойиҳалар билан танишилди ҳамда ижро интизоми муҳокама қилинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар ҳамда лойиҳалар қурилиши билан танишиш мақсадида Узун туманига ташриф буюрди.

Дастлаб, туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида кўп қаватли турар жойлар қуриш лойиҳа таклифи билан танишилди. “Капитал Голден” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан таклиф этилаётган 2 та 7 қаватли турар жойлар комплекси қуриш лойиҳаси юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди ҳамда қурилишни шаҳарсозлик нормаларига асосан амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, “Б.Омонов” боғи негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қарийб 4,5 млрд сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилаётган Агентлик боғидаги қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишилди ҳамда ушбу боғ ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган “Ёшлар ва туризм кўчаси” лойиҳаси тақдимот қилинди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Uzun Neuromed” хусусий корхонаси томонидан барпо этилаётган тиббий диагностика ташхис ва даволаш маркази қурилиши билан танишди. Умумий қиймати 10 млрд сўмни ташкил этувчи марказ 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда Япония, Германия ва Жанубий Корея давлатларидан келтирилган тиббий асбоб-ускуна ва технологияларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят раҳбари туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида “Technology Team” МЧЖ томонидан қуввати 400 кВт бўлган қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси ва Янги куч маҳалласида ташкил этилган “Маҳалла сервис компанияси” фаолияти, мавжуд имониятлари билан танишди. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи кўмакка муҳтож оила хонадонига ташриф буюрилиб, мавжуд муаммолари ўрганилди. Мутасаддиларга оиланинг даволаниш ва бошқа муаммоларини ҳал этиш топшириғи берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида Узун тумани ҳокимлигида видеоконфренцалоқа шаклида вилоятда “Камбағалликдан фарвонлик сари” дастурига асосан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, ижро интизоми, фаоллар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг ҳал этилиши ҳамда Сарисоиё тумани “Янги Ўзбекистон”массивида турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва хизмат кўрсатиш нуқталарининг қурилишини муҳокама қилди. Мутасаддиларга тегишли вазифалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.