Термизда театр фаолияти, Шерободда туризм кўчаси ва Бойсунда маданият маркази қурилиши билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туризм, маданий мерос, маданият ва оммавий коммуникациялар ҳамда хотин-қизлар бандлиги масалалари билан танишиш режасига мувофиқ дастлаб, Термиз шаҳридаги “Қўғирчоқ” театрига ташриф буюрди.
Вилоят раҳбари театрда яратилган шароитлар ҳамда янги репертуарларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, Туркиядан таклиф қилинган режиссёрлар билан янги спектакл репетицияси жараёнлари ҳақида суҳбат қилинди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида воҳамиз “Фолклор” жамоалари учун ажратилган мусиқа асбоблари, овоз кучайтириш мосламалари ҳамда китоблар жамланмалари топширилди.
Маълумот учун, Президент қарори билан ҳар йили 10 та фолклор жамоаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 1 млрд сўмдан маблағ ажратиш белгиланган.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Шеробод туманида давом эттирди. Дастлаб, туманда ташкил этилаётган, 24/7 режимда фаолият юритувчи "Ёшлар ва туризм" туризм кўчаси қурилиши билан танишди. Шунингдек, ушбу ҳудудда соҳилбўйи кўнгилочар масканларини ўз ичига олган турар жойлар комплексини барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари туризм йўлагида бажарилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, туризм кўчасида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, дам олиш ва маънавият масканлар ҳамда сайёҳлар учун зарур қулайликлар яратиш, ишларни сифатли олиб бориш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.
Шундан сўнг, Бойсун тумани Сайроб қишлоғида янгидан қурилаётган 11-сонли маданият марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Топшириққа асосан белгиланган лойиҳа асосида “Намунали маданият маркази”га айлантирилаётган обектнинг умумий қиймати 540,5 млн сўмни ташкил этади. Туман мутасаддилари амалга оширилаётган ишлар, марказнинг келгусидаги фаолияти ҳақида ахборот берди.
Мутасаддиларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш, белгиланган муддатда якунлаш, марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш вазифалари топширилди.a
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz