Тўртта туманда ғалла экиш юзасидан семинар ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Бандихон туманларида 2025 йилги ғалла ҳосили учун дон экиш ишларига бағишланган семинарларда иштирок этди.
Вилоят раҳбари фермерлар билан суҳбатда бўлиб, уларга ерларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, кузги бошоқли дон экинларини қисқа муддатда сифатли экиш, суғориш ва тўлиқ ундириб олиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, семинарларда пахта йиғим-терим ишларининг бориши ҳам кўриб чиқилди. Пахта терими жараёнларини жадаллаштириш, меҳнат ресурсларини самарали тақсимлаш ва техник ёрдам кўрсатиш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди. Пахта майдонларида мавжуд ҳосилни нест-небуд қилмасдан териб олиш вазифалари белгилаб олинди.
Мазкур тадбирлар вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган сай-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, 2025 йилги ҳосилнинг муваффақиятли бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz