Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Термизий илмий меросининг ислом сивилизатсиясида тутган ўрни” мавзуига бағишлаб ўтказиладиган икки кунлик халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳамда дунёнинг ўнга яқин давлатидан ташриф буюрган таниқли олим ва уламолар қатнашмоқда.

Анжуманда, шунингдек, мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга дунёнинг ўнга яқин давлатидан 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросими “Сурхондарё” телеканалида жонли эфирда намойиш этилмоқда ҳамда “Ишонч” телерадиокомпанияси орқали жараёнлардан репортажлар бериб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.