Ўзбек тили ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли
Сурхондарё вилоятида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди.
Бугун Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган майдонда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Байрам тадбири Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, олий, профессионал таълим ва умумтаълим мактаблари профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар, шунингдек, ҳарбийлар иштирок этишди.
Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чииб, ўзбек тилининг дунёдаги энг жозибадор, энг бой мулоқот воситаси эканини алоҳида таъкидлаб, жаҳондаги илк лексикологик луғат ҳам айнан ўзбек тилида ёзилганини қайд этди. Шунингдек, олимлар, тилшунослар ўз сўзларида мамлакатимизда мустақилликкача қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг тилимизни асраб-авайлаш ва нуфузини оширишдаги аҳамияти ҳамда кейинги йилларда қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритишди.
Санъат саройи мажмуасида давом этган тадбирда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри санъаткорлари она тилимиз улуғланган саҳна асарларидан парчалар намойиш этди ҳамда воҳамизнинг таниқли санъаткорлари ва фольклор жамоаларининг чиқишлари ўтказилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz