Воҳамизнинг саккизта ҳудудида “Намунали маданият марказлари” фойдаланишга топширилди
Давлатимиз Раҳбари маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳалари ходимлари билан учрашувида “Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари” ғоясини илгари суриб, ёшларимизнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳар бир ҳудудда кутубхона, кинотеатр ва томоша залларини ташкил этиш топшириғини берган эдилар.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудидан биттадан, жами 15 та маданият маркази танлаб олиниб, “Намунали маданият маркази”га айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугун улардан 8 таси фойдаланишга топширилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги намунали маданият маркази очилишида иштирок этди. Шунингдек, Бандихон, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Қумқўрғон, Денов ва Термиз туманларидаги намунали маданият марказларининг очилиш тадбирлари ҳам видеоконфренцалоқа орқали ўтказилди.
Вилоят раҳбари нуронийлар, жамоатчилик фаоллари, маданият соҳаси ходимлари ҳамда мутасаддилар билан маданият марказида яратилган шароитлар, ёшлар учун ташкил этилган қулайликлар билан танишди. Тадбир иштирокчилари яратиб берилган бу каби қулайликлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Шундан сўнг, яқинда иш бошлаган, БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Термиз давлат университети қошида ташкил этилган “Ёшлар маркази”нинг шароитлари билан танишилди. Мазкур янги марказ алоҳида комплекс сифатида фаолият юритаётган бўлиб, инглиз тилида турли мавзуларда мунозаралар ўтказиш, китоб мутолаа қилиш ҳамда компьютер лабораторияси, юридик клиника, мультимедиа хоналари замонавий электрон ва бошқа қурилмалар, мебель жиҳозлари билан таъминланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz