Расмий муносабат: Йиғилишлар тегишли рухсат асосида меъёрлар асосида ўтказилади

Ижтимоий тармоқлар орқали Шеробод тумани ҳокими томонидан ҳафтада уч кун йиғилиш ўтказилаётганлиги тўғрисида танқидий материал эълон қилинган. Ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, масъуллар билан тегишли тушунтиришлар амалга оширилди.

Йиғилишларни иш вақтидан ташқари, юқори турувчи органлар билан келишмасдан ўтказиш мумкин эмаслиги, ходимлар билан иш вақтида тўлиқ фойдаланган ҳолда, замонавий мулоқот шаклларидан фойдаланиш лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳафтада уч кун йиғилиш ўтказилаётганлиги рад этиб, дам олиш кунлари йиғилиш ўтказилмаганлигини маълум қилган.

Туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тушунтиришлар берилганлиги ва ушбу ҳолат назоратга олингалиги маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.