Сурхондарёда чигит экиш ва пахта теришда Хитойнинг замонавий техникалари жалб қилинади

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Қумқўрғон туманидаги "Файз агро 555" фермер хўжалиги даласида 2025-йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда Хитойдан олиб келинган замонавий чигит экиш сеялкаси билан танишиш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳудудлардан таклиф этилган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва "Зоом" орқали туманлар сектор раҳбарлари қатнашди. Семинар давомида Хитойдан олиб келинган замонавий техниканинг афзалликлари, уни ишлатишнинг қишлоқ хўжалигида қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчилар кузги шудгорлаш ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича тажриба алмашишди. Хусусан, чигит экиш сеялкаси ва пахта териш машиналарининг ўзига хос хусусиятлари намойиш этилиб, бу техникалар меҳнат унумдорлигини ошириш, ҳосилдорликни кўпайтириш ва иш жараёнларини оптималлаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Якунда семинар иштирокчилари о'зларининг саволларига мутахассислардан жавоблар олишди. Янги технологияларнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалигидаги барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Маълумот учун, вилоятимизнинг 300 нафар фермери Хитойдан замонавий техникаларни келтириш ташаббуси билан чиққан бўлиб, улар бу орқали қишлоқ хўжалиги технологияларини янгилаш ва янада самарадорликка эришишни мақсад қилишган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.