Сурхондарёда давлатимиз байроғининг 33 йиллиги кенг нишонланмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида тантанали маросимлар ташкил этилмоқда.
Бугун эрта тонгда вилоят марказидаги "Болажон боғи" ҳудудидан Ёшлар маркази биносигача бўлган ҳудудгача 30 метрлик байроқни олиб юриш марши бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.
Ёшлар маркази биноси олдида ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг воҳамиз аҳлига байроғимизнинг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Ҳарбий оркестрлар, воҳамизнинг таниқли санъаткорлари томонидан Ватан мадҳини куйловчи қўшиқлар ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги "Санъат саройи" мажмуасининг концертлар залида байроғимизнинг 33 йиллигига бағишланган тантанали концерт дастури бўлиб ўтди.
Жойларда сана муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz