Турар жойлар ва объектлар қурилиши, кўчат экиш тадбирлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда шаҳар бош режаси лойҳалари билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Термиз шаҳри, Ангор ва Жарқўрғон туманларида қурилиш, кўкаламзорлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Жумладан:

- Термиз шаҳрида вилоят Болалар кутубхонаси биносини реконструксия қилиш ишлари кўздан кечирилди. Мутасаддиларга ишларни жадаллаштириш ва сифатли амалга ошириш, объектни фойдаланишга топшириш юзасидан вазифалар топширилди;

- Ангор ва Шеробод туманлари ҳудудида, М39 автомобил йўли ёқасида кузги дарахт экиш жараёнлари ўрганилди. Мутасаддилар томонидан лойиҳанинг жорий мавсумдаги кўчат экиш ишлари ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, Жарқўрғон туманида:

- “Янги Ўзбекистон” массивида кўп қаватли турар жойлар ва бошқа объектлар қурилиш жараёнлари ўрганилди;

- “Сурхон-500” подстанциясидаги таъмирлаш ишлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди;

- Нефтчилар маҳалласида ҳарбий хизматчилар учун 120 хонадонли турар жойлар қурилиш-монтаж ишлари жараёнлари билан танишилди.

Термиз шаҳридаги инфратузилма тадбирлари:

- “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ вилоят филиали биносида ташкил этилган куз-қиш мавсуми штаби фаолияти ўрганилди;

- “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг захира омборхонаси ва соҳадаги тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди.

Ташриф давомида мутасаддилар вилоят раҳбарига ўз йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар юзасидан ҳисобот бериб, янги таклифларни тақдимот қилди.

Ҳар бир йўналиш ва соҳа раҳбарига ишларни сифатли бажариш, куз-қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, куннинг иккинчи ярнида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида Термиз шаҳрининг ишлаб чиқилаётган бош режаси ва унга асосан ҳудудларда кўп қаватли турар жойлар лойиҳа таклифлари тақдимоти билан танишди.

Лойиҳалар қурилиш соҳаси мутасаддилари ҳамда қурувчи компаниялар вакиллари томонидан таништирилиб, ҳар бир лойиҳанинг қиймати, ситуатсион режаси ҳамда танланган ҳудуд ҳақида ахборот берилди. Вилоят раҳбари бош режани ишлаб чиқиш ишларини жадаллаштириш, таклиф этилаётган лойиҳаланинг техник-иқтисодий ва ҳудудий ечимлари асосларини ишлаб чиқиш топшириғини берди. Шунингдек, университет мажлислар залида бугун ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, қурилиш соҳасидаги топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари аҳоли мурожаатларига асосан Фаровон массивида жойлашган кўп қаватли турар жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганди. Фуқаролар томонидан хонадонлари топширилмаётганлиги, олинган айрим кўп қаватли турар жойларнинг ертўласида сув йиғилиб қолганлиги юзасидан мурожаат қилинган.

Вилоят раҳбари аҳоли билан мулоқот қилиб, турар жойлар қурилишини амалга оширган қурилиш компаниялари мутасаддиларидан ҳар бир масалага изоҳ сўради. Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, топширилмаган турар жойларнинг қурилишини якунлаб ўз эгаларига топшириш, ҳудуддаги БСК фаолиятини жонлантириш юзасидан топшириқларни берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.