Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига котибият мудири тайинланди
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг тегишли фармойиши билан Бойқулов Шерпўлат Мамараимович - Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг котибият мудири лавозимига тайинланди.
Шерпўлат Бойқулов 1974 йилда Шеробод туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – агрохимик-тупроқшунос, иқтисодчи. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, умумий бўлими мудири, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz