Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимизнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Сурхондарёда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан берган топшириқларини бажариш бўйича қилинаётган ишлар доирасида Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали тадқиқотчилари учрашишди.

Вилоят ҳокимининг ТДАУ Термиз филиали тадқиқотчилари билан учрашувида Сурхондарёда анор етиштиришнинг илмий базасини яратиш ишлари, хорижий илмий-тадқиқот институтлари, кўчат етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, янги анор навларини яратиш ишлари ҳақида сўз юритилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.