Сурхондарё вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши:

2017-2021 йилларда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 117% га ошиб, 9,5 млн сўмни ташкил этди.

 Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2,6 трлн сўмдан - 26 трлн сўмга (ўсиш 108,9%) ошди.

 2017 йилда 11,8 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, аҳоли жон бошига 1,7 млн сўмдан тўғри келган, 2021 йилга келиб ушбу маҳсулотлар 26 трлн сўмни, аҳоли жон бошига 7,8 млн сўмдан тўғри келмоқда ёки 4,5 баробар ўсиши таъминланди.

 Хизмат кўрсатиш соҳасида 2017 йилда 4,5 трлн. сўмлик (105,8 фоиз) хизматлар кўрсатилган, 2021 йилга келиб 3 баробарга 11,1 трлн. сўмга етказилиши кутилмоқда.

134 та корхона экспорт фаолиятини амалга оширган, бугунги кунда экспортёр корхоналар сони 327 тага етди.

 Дунёнинг 45 та давлатига экспорт йўлга қўйилди.

 Аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 42,7 фоиздан 59,6 фоизга етказилди

Беш йил мобайнида Сурхондарёда 160 мингта иш ўрни яратилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.