Тўра Боболов раҳбарлигида субсидия ажратиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди
Тўра Боболов раҳбарлигида субсидия ажратиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишда субсидия талабгорларини танлаб олиш бўйича Комиссия аъзолар, алоқадор ташкилот ва бошқармалар бошлиқлари, субсидия ажратилиши белгиланган фуқаролар иштирок этди.
Жорий йилда вилоятда 2 минг 460 та оилага субсидия маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Шу кунгача фуқаролардан ипотека кредитига субсидия олиш юзасидан Давлат хизматлари марказларига жами 4 минг 260 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 1 минг 194 таси бўйича ижобий хулоса берилди.
Шунингдек, 2020 йилда комиссия томонидан ижобий хулоса берилган ҳамда белгиланган йиллик режадан ташқари 228 та оилага, Президентнинг 2021 йил 5-авгусдагидаги Фармони билан субсидиялар жорий йилда тўлаб берилди.
Вилоят ҳокими томонидан вилоятдаги субсидия ажратилиш ҳолати бўйича ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, уни бартараф этиш бўйича мутусаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда шунингдек, фуқароларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди.
Маълумот учун, субсидия миқдори уй-жойлар бошланғич бадалининг 10 фоизи ҳамда кредит фоизининг 7 % ини қоплаш учун шаҳар жойларига жами 36,4 млн. сўм, қишлоқ жойлари учун 31,5 млн. сўмни ташкил этади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ