Деновда “Ўзмиллийбанк” филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун “Ўзмиллийбанк” АЖ Денов филиалининг замонавий биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, “Ўзмиллийбанк” АЖ вилоят бошқаруви раҳбарияти, туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари,  тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Вилоятнинг Денов, Олтинсой ва Сариосиё туманларидаги 64 минг 800 нафарга яқин мижозга хизмат кўрсатиб келаётган “Ўзмиллийбанк” АЖ Денов филиали мижозларининг 59 минг 500 нафардан зиёди жисмоний,  5 минг 200 нафари юридик шахслардир.

 

Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан сўнгги уч йилда вилоятда 18 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси молиялаштирилди. Филиал томонидан молиялаштирилган лойиҳалар натижасида туманда вилоятда 1450 дан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланди.

 

Шунингдек, аҳолигка тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 5 та банкомат, 2 та инфокиоска, 892 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

 

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида шахар ҳудудида 1 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) хизмат кўрсатмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.