Сенатор “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этмоқда

Кўчат экиб, боғ яратиш, қаровсиз ҳудудларни янада обод этиш жонажон халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Зеро, яшаб турган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган, ён-атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш турмушимизни янада файзли ва фаровон қилади, экология ва иқлимий об-ҳавони мусаффо қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган долзарб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишда фаол иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Сариосиё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси учун белгиланган ҳудудларда дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбири уюшқоқлик ҳамда изчиллик билан ташкил этилди. Бу борада, вилоят ва туман раҳбарияти, хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Сариосиё тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

Тадбир бошида сенатор Абдуғани Сангинов томонидан давлатимиз раҳбарининг узоқ истиқболни кўзловчи, ҳаётбахш ғоясини ўзида мужассам этган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг туб мазмун-моҳияти борасида фикр-мулоҳаза билдирилди.

Шу билан бирга, ушбу хайрли ташаббуснинг мамлакатимиз эко-муҳитини барқарорлаштириш, Ватанимизни яшилликка буркаш, теварак-атроф мусаффолигини таъминлашдаги аҳамияти, ҳудудларда барпо этилаётган “яшил майдон”лар ва “жамоат парк”лари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Тадбирда туман фаоллари ва жамоатчилик вакилларига, хусусан, ҳудудлар кесимидаги масъулларга “Долзарб 40 кунлик”ни сифатли ва ҳар томонлама самарали ташкил этиш, қадалган дарахт кўчатларни узлуксиз ва тўғри парвариш қилиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Юқори ташкилотчилик ва ҳамжиҳатлик асосида ташкил этилган тадбир доирасида туманда 25 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ўз навбатида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари юртимизнинг барча ҳудудларида изчил давом эттирилаётганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Маълумот учун: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида умумий кесимда 16 миллион туп дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.