Тўра Боболов хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрди

Cурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиб беришга эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг бугун, 8 февраль куни ўтказган тадбиркорлар қабулида ҳам хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсад қилиб олинди.

Қабулда 30 нафардан ортиқ тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокими Тўра Боболовга мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.  Ушбу масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига бир ҳафталик муддат билан аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

 

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.