"Коррупция-хавфли иллат"
Коррупция давлат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга путур етказувчи оғир жиноятдир. Ушбу жиноятнинг кўп турлари пора бериш ва пора олиш, товар ва моддий бойликларни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш ва бошқалар жиноятлардан иборат.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизими яратилган.
Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашга катта эътибор қаратилмоқда. 2017 йил январь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 июндаги ПФ-6013-сонли, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонлари қабул қилинди.
Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишнинг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилиб, ҳар бир давлат органининг вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида коррупциянинг олди олинмоқда, коррупция бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айтиш мумкинки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради.
Коррупцияга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки фуқаролар ҳам кескин курашишлари лозим.
Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси
Икром Шайманов
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz