Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматига қўшимча ходимлар ишга қабул қилинди
Қодиров Шерзод Абдуғаниевич Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси;
Бўронов Бобомурод Абдулҳакимович Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси вазифасига ишга қабул қилинди.
Маълумот ўрнида, Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳокимликлар ва фуқаролар ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчиликка ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан вилоят, шаҳар туман ҳокимликлари ахборот хизматига қўшимча ходимлар жалб қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz