Денов туманида оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигида ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокидаги оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда.

Сайёр қабулда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят, алоқадор туманлар ҳокимликлари мутасаддилари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.

Қабулга ҳозирга қадар вилоят ҳокимига Денов, Олтинсой ва бошқа туманлардан мурожаат қилиш учун 220 нафар фуқаро рўйхатга олинди ҳамда уларнинг 94 нафарининг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 22 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган бошқа масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.