Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан мутасадди ташкилотлар иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, соғлом инвестицион муҳитни яратиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Семинар давомида шунингдек, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш, яъни коррупция мансаб, мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштирувчи иллат эканлиги айтиб ўтилди.
Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутасаддилардан жавоблар олишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz