Сурхондарёда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинарлар ўтказилмоқда
Тадбирлар / 2024-08-24

Сурхондарё вилоятидаги бошқарма ва ташкилотларда Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида ҳамда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги семинар “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ва вилоят Экология бошқармасида ўтказилди. Тадбирда Агентлик масъуллари мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараси хусусида батафсил маълумот берди.

Семинар мобайнида коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, коррупция ҳолати натижасида юзага келган жиноятлар оқибати, ушбу ҳолатлар учун белгиланган жазо ва чоралар тўғрисида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.