Афғон тадбиркорлари қандай муаммоларга дуч келмоқда?

–Президентимиз ташаббуси билан мамлакатларингизга юборилган гуманитар ёрдамни қўшни давлатга етказиб бердик, – деди Тўра Боболов.¬ Вақтинчалик ҳукумат вакиллари билан учрашдик. Барчаси яхши бўлади. Янги ҳукумат ҳам мамлакатимиз билан иқтисодий-савдо, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори. Тўғри, айни пайтда сизларда виза масаласида муаммолар пайдо бўлган. Бу масаланинг сабаблари бор. Буни соҳа ходимлари ҳозир сизларга батафсил тушунтириб беради. Вилоятда тадбиркорлик билан шуғулланишларингиз учун барча шароитларни яратиб беряпмиз ва бундан кейин ҳам сизларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугунги очиқ мулоқотимизни ҳам шу мақсадда ташкил этдик. Агар фаолиятингизда бирон муаммога дуч келаётган бўлсангиз, бемалол айтинг. Биргалашиб ҳал этиш йўлини топамиз. Соҳани янада ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларингизни тинглаб, қўллаб-қувватлаймиз.

Очиқ мулоқотда қўшни мамлакат сармоядорларининг 55 та масаласи тингланиб, ечимини топиш йўллари изланди.

–Термиз туманида фаолият юритамиз, – дейди «Зикриё Фарид» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аҳмад Фарид. – Турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, Афғонистонга экспорт қиламиз. Виза муддатимизни узайтиришимиз керак. Афғонистонга ўтган ишчиларимиз, оила аъзоларимиз учун ҳам виза олишимиз лозим. Бугун кўпчилигимиз шу масала билан қизиқиб келган эдик. Мутасаддилар пандемия сабабли виза бериш вақтинча чекланганини бизга тушунтириб беришди. Афғонистонда ҳам пандемия юмшаса яна виза олиш изга тушишини айтишди. Шунингдек, мен қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер сўраган эдим, бу масала ҳал этиладиган бўлди.

Учрашувда 46 нафар афғонистонлик тадбиркор виза олишни, муддатини узайтиришни, бир нафари яшаш ҳуқуқини беришни сўраб мурожаат этди. Бир тадбиркор боғ учун сув муаммоси пайдо бўлгани, беш нафари зироат етиштириш учун ер олиш масаласини кўндаланг қўйди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Очиқ мулоқотда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Отабек Чориев иштирок этди.

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.