Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, янги таклиф ва ташаббусларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида навбатдаги онлайн “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.

Дастлаб, иқтисодиётимиз таянчи бўлган тадбиркорларнинг мурожаатлари ва муаммоларини ҳал етилиши таҳлил қилинди. Барча даражадаги раҳбарлар аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларига биринчи галдаги масала сифатида қараб, муаммоларнинг ҳал етилишига шахсий масъулият билан ёндошиши лозимлиги таъкидланди.

Бугунги қабул давомида ҳудудий студиялар орқали 54 нафар тадбиркорнинг турли масалалардаги 61 та мурожаати тингланди. Уларнинг 10 таси қабул давомида ҳал етилди ҳамда қолган мурожаатлар ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижро муддатлари белгилаб берилди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок етиш учун “Cалл-сентр” билан боғланиш рақамлари ва тартиби билан бу ерда  танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати