Эл-юрт тинчлиги ишончли қўлларда

 

Ватанпарварликни улуғловчи тадбирда ҳарбий қисмлар, Миллий гвардия, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларидан иборат ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари саф-саф бўлиб, Навбаҳор кўчаси бўйлаб тантанали юриш қилдилар.

Йўналиш бўйлаб тизилиб турган давлат ва жамоат ташкилотлари, аҳоли вакиллари ҳарбийларни гуллар ва олқишлар билан кузатдилар, тинч-фаровон ҳаётимиз ишончли ҳимоя қилинишидан фахр-ифтихор туйдилар.