Тўра Боболов мактаб битирувчилари билан учрашди

Пандемия сабабли ҳар қанча мураккаб бўлса-да, бу йилги ўқув йили ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳ билан якунланмоқда. Негаки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев илк бор мактабларнинг битирувчиларига табрик йўллади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар билан учрашди. Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Битирувчиларга самимият, мақсад сари интилувчанлик, ҳозиргидек тоза қалб ва теран тафаккур, ҳалоллик доимий йўлдош бўлишини тилаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.