Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлиги қайд этилди.