Фестивал доирасида “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” сайллари
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида Сурхондарёда ўтказилган Ёшлар фестивали доирасида “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” сайллари ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга шаҳар ва туманлардаги маҳоратли ошпазлар томонидан тайёрланган ушбу тансиқ таомлардан татиб кўриш имкони яратилди.
“Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” тайёрлаш тартиби, маҳорати ҳамда малакали ошпазларнинг баҳолаш мезонлари орқали ғолиблар аниқланади.